Марказий Осиёда кам углеродли тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилади

 

Марказий Осиёда кам углеродли тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилади. Лойиҳа Париж иқлим шартномаси доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти жамияти қўллаб-қувватлаши билан рўёбга чиқариляпти.

Ҳужжат энергетика, саноат, транспорт, уй-жой-коммунал хўжалик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлардан иборат бўлади.

Экспертлар қатор категориялар бўйича иссиқхона газларини камайтириш потенциалини ўрганади ва  қандай шаклда иш тутилса атмосферага карбонат ангидрит чиқарилиши самарали камайишини таҳлил қилади. Стратегия аввал Қозоғистон учун ишлаб чиқилади, сўнгра бу тажриба минтақанинг бошқа республикаларида ҳам ишлатилади. Халқаро яшил технологиялар маркази ва Экологик ташкилотлар ҳамжамияти бу борада Қозоғистонга ёрдам кўрсатади. 

ЙОХАННЕС ШУМАНН, «КАМ УГЛЕРОДЛИ РИВОЖЛАНИШ УЧУН ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ЁРДАМИ» (GIZ) ЛОЙИҲАСИ РАҲБАРИ:

- Бу нарса фақат Қозоғистонга эмас, Марказий Осиёга ҳам жуда керак. Лойиҳамиздан асосий вазифаси – йил охиригача Қозоғистонда кам углеродли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш. Унинг таркибида Қозоғистоннинг иссиқхона газларини камайтириш мақсадигина эмас, балки экологик ва ижтимоий мақсадлар ва воситалар, имплементации режаси ва инвестициялар режалари ҳам бор.

Фото: vlast.kz