Пойтахтда Абиш Кекилбаевнинг 80 йиллиги нишонланяпти

 

Қозоғистон пойтахтида халқ ёзувчиси Абиш Кекилбаевнинг 80 йиллик юбилейи нишонланяпти. Халқаро конференция иштирокчилари унинг қозоқ адабиёти, миллий мафкура ва маънавиятга  таъсирини алоҳида кўрсатиб ўтди.

Абиш Кекилбаев ўнлаб китоблар - романлар, қиссалар, ҳикоялар муаллифи бўлибгина қолмай, Шекспир, Чехов, Толстой асарларини она тилига ўгирган моҳир таржимон ҳам. У – кўпчилик тан олган адабий проза ва бадиий танқид билимдони. Устоз асарларини жаҳоннинг 13 тилида ўқиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, жамоат ва сиёсат арбобининг юбилейига бағишланган тадбирлар йил охиригача мамлакатнинг барча қисмларида ўтказилади.

ҚРИМБЕК КУШЕРБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КОТИБИ:

У кинода ҳам, театр санъатида ҳам, қозоқ драматургиясида ҳам ўз изини қолдирди. Қозоқ адабиётининг ривожланишига улкан ҳисса қўшди, бугунги авлодга улкан меросини қолдирди. Устознинг исмини бутун жаҳон танийди. Ва, албатта, халқимиз учун унинг ижоди беқиёс юксак аҳамиятга эга.

САУИТБЕК АБДРАХМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

Ҳар жиҳатдан олиб қараганда у беназир инсон эди. Бир сўз билан айтганда, даҳо, дея олардик. Ва халқимиз устознинг юбилейи арафасида нақадар етуклигини намойиш этгани, буюк фарзандлари билан фахрланишини кўрсатганидан жуда хурсандман. Бундай инсонлар билан ифтихор туямиз ва уларни эъзозлаймиз.

Фото: inform.kz