Қозоғистоннинг суд экспертлари Лондонда стажировкадан ўтишди

Қозоғистоннинг 28 нафар суд экспертлари “Бўлашақ” халқаро дастури доирасида Лондонда, Қироллик Колледжида стажировкадан ўтишди. Мамлакатимиз мутахассислари суд экспертизалари лабораториясини бориб кўрдилар.

Улар, шунингдек, Буюк Британия Лордлар Палатаси Фан ва техника қўмитаси ҳисобот сессия-йиғилишида ҳам иштирок этишди. The Old Bailey суд жараёнларини кузатди.

Таълим олувчилар, шунингдек, молекуляр-генетик, химик, токсикологик тадқиқотлар бўйича лекциялар ва амалий машғулотларда қатнашиш имконига эга бўлдилар.

ДАУРЕН ГАБДУЛЬМУЛИНОВ, АҚТЎБЕ МИНТАҚАЛАРАРО СУД ЭКСПЕРТИЗА МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бу хизмат сафари барча экспертларимиз учун жуда фойдали бўлди, мутахассисларимиз кўплаб тадқиқот турлари бўйича янги тажриба орттирдилар ва янги методикаларни ўргандилар, келгусида улардан Қозоғистонда фойдаланилади. Шунингдек, Британия суд-экспертиза фаолиятини ҳам кўриб чиқиш имкониятига эга бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, Бирлашган Қироллик суд экспертизасини ўрганиш ҳамда орттирилган тажриба мамлакатимиз учун жуда муҳим. Шу кунларда Қозоғистонда суд тизими ислоҳоти ўтказиляпти, иккита – Соғликни сақлаш вазирлиги ва Алия вазирлиги экспертизалари бирлаштириляпти. Ва бу соҳанинг ўзи мамлакатда рақобат муҳитига ўтказилади.

ДЖЕЙМС ГУЧ, KING’S COLLEGE LONDON УНИВЕРСИТЕТИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Бирлашган Қиролликда хусусий суд-мед-экспертиза катта ўзгаришларга учраган. Унинг етарлича ижобий жиҳатлари бор, айни вақтда биз келажакда ҳал қилишимиз лозим бўлган муаммолар ҳам мавжуд. Бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган талабалар Буюк Британияда мавжуд камчиликларга йўл қўймасдан, мазкур соҳани рақобат муҳитига оқилона шаклда киритишига муваффақ бўлишига умид қиламан.

Таъкидлаш жоизки, дастур доирасида қозоғистонлик мутахассислар Жанубий Корея лабораторияларига ҳам боришганди.

Фото: tengrinews.kz