Нур-Султонда энг яхши ёш сценарий муаллифлари тақдирланди

Нур-Султонда энг яхши ёш сценарий муаллифлари тақдирланди.Иқтидорли кинематографистлар «Бадиий кино», «Анимацион фильм», «Қисқа метражли фильм» и «Мобиль қурилмалар учун киносценарий» номинациялари бўйича ўз ишларини тақдим этдилар.

Шуни ҳам айтиш керакки, ижодий беллашувдан мақсад сценарий муаалифларининг креатив ғояларини қўллаб-қувватлаш билан бирга мамлакатимиз кино маҳсулотини дунё бозорларида илари суришда ўз ёрдамини беришдан ҳам иборат эди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, танлов доирасида мисли кўрилмаган даражада кўп буюртмалар келган.

АЙМАН МУСАХАЖАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН МИЛЛИЙ САНЪАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ:

- 300 дан ортиқ киносценарий келиб тушди, танловда кино ва телевидения факультети талабаларининг деярли барчаси иштирок этди. Уларнинг сценарийлари мамлакатимизнинг ўзида ҳам, Хитой ва бошқа мамлакатлар студияларига ҳам тақдим этилади. Шуни ҳам айтишни истардимки, бизнинг талабалар, бизнинг кинофакультет жаҳон миқёсида ҳам жуда фаол иш юритяпти, Канн ва Венеция жаҳон фестивалларида иштирок этаяпти. 

АЛИБИ МУКУШЕВ, ТАНЛОВ ҒОЛИБИ:

- Тўла метражли фильм сценарийси билан ғолиб чиқдим. Фантастик фильм сценарийси эди. Унда ўзига хос дунё қоидалари тасвирланган. Жуда бошқача қоидалар. Менимча, томошабин кинога рўёлар кўриш учун боради. Бошқача дунё борлигига ишониш учун боради. Ва кинода дунёмизда мавжуд бўлган, аммо бир мунча бошқа бурчакдан қаралган ҳолда масалалар кўтарилади. Ўйлаган ғоямни ривожлантириш ва томошабинга кўрсатишни истардим.

Таъкидлаш жоизки, танлов Ёшлар йили ва «Ягона макон ва ягона йўл» ташаббуси доирасида ўтказилди.