Пойтахтда йирик лойиҳа ишга туширилди

 

Пойтахтда Қозоғистон транзит потенциалини оширишга хизмат қилувчи йирик лойиҳа ишга туширилди. Шаҳар ҳалқа йўли қисмларини бир-бирига боғловчи Жануби-Ғарбий айланма йўли транзит автотранспортнинг Нур-Султон шаҳрига кирмасдан ўтиб кетиши учун имконият яратади.

Катта айланма йўлнинг умумий узунлиги 87 километрни ташкил қилди. Кенглиги – 7 ярим метр. Тўрт полосали трасса орқали ҳар куни ўртача 7 мингта автомобиль ўтиши кутиляпти.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳанинг тўла-тўкис якунланиши келгуси йил ёзига режалаштирилган. "Нурли йўл" дастурига кўра, уни Қозоғистон ва Хитой компаниялари ишга туширади.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

Ҳалқа йўли қурилиши мураккаб муҳандислик лойиҳаси бўлиб, унда автомобиллар бир-бирига чап бериши учун айланиш жойлари ва кўприклар қурилган. Ушбу лойиҳа шаҳар транспорт инфратузилмалари ривожига хизмат қилади, пойтахт транспорт тизимининг самарадорлигини оширади. Нур каби пойтахтдан тараладиган “Марказ – Жанубий”, “Марказ – Шарқ”, “Марказ – Ғарб” хавфсиз ва сифатли автомобил йўллари қурилиши лойиҳаси рўёбга чиқарилиши шимолдан жанубга, шарқдан ғарбга кесиб ўтиш имкониятини таъминлаб беради ва янги имкониятлар яратади.

Фото: primeminister.kz