Биринчи Президент куни доирасида 100 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилади

Назарбоев маркази Биринчи Президент кунини нишонлаш доирасида 100 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказади. Улар қаторида турфа бадиий вернисажлар, китоб экспозициялари, хорижий давлатларда бўладиган кўчма кўргазмалар, маърузалар, шунингдек, ўқувчи-талабалар билан учрашувлар бор.

Бундан мақсад – қозоғистонликлар ва хорижликларни Қозоғистон давлатчилиги оёққа туриши, ислоҳотлар, глобал тинчлик ўрнатиш, интеграция ташаббусларини илгари суриш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мавқеини оширишга Нурсултон Назарбоев қўшган улкан ҳисса билан таништириш.

Шунингдек, кино ҳафталиги ҳам ўтказилади, тадбир доирасида пойтахт аҳли ва меҳмонлари “Болалигим осмони», «Оловли дарё», «Ёпиқ занжирни узиб ўтиш» картиналари ва «Элбоши йўли» киноэпопеясини томоша қилади. 

АМЕРХАН РАХИМЖАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ КУТУБХОНАСИ ДИРЕКТОРИ:

- Фильмлар ёш авлодни тарбиялашга,  нафақат болалар, талабалар, балки бутун аҳолида ёрқин тасаввур уйғотишда катта ўрин тутади.  Картиналар ватанпарварлик туйғусини уйғотади, ҳар бир қозоғистонлик, айниқса ёшлар бугунги кунга қандай эришилганини билишига имкон беради. Бу фаровонликка қандай етиб келдик? Қанча куч сарфланди? Бутун Қозоғистон халқи кўмагида, Элбоши раҳбарлигида бунга эришилди.

Фото: ru.zhambylnews.kz