АНЖУМАН: Элбоши ва халқ орзуси: барқарорлик, бунёдкорлик, узвийлик

«Элбоши ва халқ орзуси: барқарорлик, бунёдкорлик, узвийлик». Пойтахтда Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти куни арафасида шундай мавзуда илмий-амалий конференция ўтказилди.

Мазкур тадбирда Элбоши билан бирга мустақиллик йилларида иш юритганлар, жамоат арбоблари, олимлар, профессорлар ҳамда пойтахт ёшлари қатнашди. Тўпланганлар Элбоши сиёсий фаолияти, ижодий йўли тўғрисида фикр билдирди, хотираларини баҳам кўрди.

Пойтахт ҳокимлиги ташкил қилган тадбир ёшларда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялашга қаратилган.

ДАУЛЕТ КАРИБЕК, «ЖАС ОТАН» ЁШЛАР ҚАНОТИ РАИСИ:

- Биз ёшлар орасида Элбошининг мустақил Қозоғистонни барпо этишдаги бош ролини, давлатчилигимиз шаклланишига қўшган ҳиссаси, чегараларни аниқлаб олишдаги хизматлари, эҳтимолий экологик фалокатларга йўл бермаслик, шу билан бирга келажагимиз дастури яратилиши,  пойтахтни Алматидан Ақмўлага кўчириш каби тарихий қарорлар қабул қилинишидек муҳим тарихий воқеалардаги ролини тарғиб қиламиз, сабабларини тушунтирамиз.  Мустақил мамлакатимиз бугунги шамойили шаклланишида, Қозоғистон Президенти тузилмалари яратилиши ва демократлаштириш жараёнида ҳам унинг хизмати катта. Мамлакатимизнинг энг муҳим тарихий лаҳзалари Элбоши фаолияти билан боғлиқ.

Фото: inform.kz