Манғистау вилоятидаги Шарлар водийси

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти бугунги кунда Марказий Осиё бўйлаб саёҳат қилаётганлар учун энг жозибадор йўналишлардан бири. Бу ердаги Ториш ҳудудида Шарлар водийси бор. Унда турли катталикдаги минглаб шарлар ястаниб ётибди. Баъзилари кафтингизга чиғади, бошқаларининг диаметри уч метргача етади.

Олимлар бу зўлдирларнинг қандай пайдо бўлгани тўғрисида аниқ бир фикр айта олмаяпти. Айни вақтда улар ҳақида афсоналар ҳам кўп – кимдир “бу ерда тош қотган душман аскарлари”, деса бошқа биров метеоритларни эслайди. Энг ҳаётий илмий тахмин – зўлдирлар қуриб қолган қадимий океаннинг изларидан иборат.

Баъзи шарларнинг ичида тошга айланган жониворлар ва чиғаноқлар борлиги бу гипотезани тасдиқлайди.

Фото: kudatotam.ru