«Тенге – Мустақиллик рамзи» кўргазмаси

15 ноябрь куни Қозоғистоннинг миллий валютаси – тенгенинг 26 йиллиги нишонланади. Унинг муомалага киритилиши нафақат бозор иқтисодиёти ривожига кучли туртки берди, балки мамлакатда самарали молиявий тизим шаклланишига ҳам таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, тенгенинг жорий этилиши республика мустақиллигини мустаҳкамлашда муҳим ва салмоқли ҳисса бўлди. Нур-Султон шаҳрида ташкил этилган кўргазмада унинг дастлабки намуналари, Қозоғистон валютасининг шаклланиши, унинг ривожи ва эволюциясига оид архив ҳужжатлари, муҳим материаллар халқ эътиборига тақдим этилган. 

МЕЙРАМ БЕКТЕМБАЕВ, ДАВЛАТ АРХИВИ ДИРЕКТОРИ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ:

- Кўргазма «Тенге – Мустақиллик рамзи» деб аталади. Айни вақтда у шунчаки озодликни эмас, Қозоғистон иқтисодий мустақиллигини ҳам ўзида акс эттиради. Кўргазмада турли ҳужжатлар тақдим этилган, тенгенинг илк ва сувенир нусхалари билан бирга шўро давригача ва совет замонига оид материаллар ҳам қўйилган. Ўйлайманки, экспозиция пойтахт аҳли ва меҳмонлари учун қизиқарли бўлади.

Фото: sputniknews.kz