Нур-Султонда Қозоғистон халқи Ассамблеяси IV Халқаро медиафоруми бўлиб ўтди

«Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тотувлик». Нур-Султонда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг тўртинчи халқаро медиа-форуми бўлиб ўтди.

Унда жаҳон экспертлари ва Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистондан шарҳловчилар, ҚХА аъзолари, шунингдек, республика ва вилоятлар оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Медиафорум доирасида ҳар йили ўтказиладиган «Чанғароқ» ижодий танлови ғолиблари мукофотланди. Бундан мақсад – Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолиятини ёритиш билан шуғулланаётган журналистларни қўллаб-қувватлаш.

ЖАНСЕИТ ТУЙМЕБАЕВ, ҚХА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:  

- Этнослар бирлиги ва баҳамжиҳатлиги, юртимизда истиқомат қилаётган этнослар ҳаётини ёритишда оммавий ахборот воситалари ўрни. Биз мазкур масалаларни фаол ёритгани учун журналистларга миннатдорчилик билдирамиз, зеро, халқ баҳамжиҳатлиги ва этнослараро муроса мавжудлигини кўрсата олиш жуда муҳим. Шу тариқа биз йил якунларини чиқаришни истадик.

Танлов ғолиблари қаторида - «Kazakh TV» телеканали мухбири Зарина Асанова ҳам бор.

ЗАРИНА АСАНОВА, «KAZAKH TV» МУХБИРИ, ТАНЛОВ ҒОЛИБАСИ:

- Этнослараро тотувлик ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолияти бизнинг ахборот кун тартибимизда ҳамиша муҳим ўрин тутади. Шу боис, ижодий ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаётгани учун Қозоғистон халқи Ассамблеясига улкан миннатдорчилик билдиришни истардим. Шу билан бирга, бизнинг телеканал -  «Kazakh TV»нинг барча ижодкорларига раҳмат айтмоқчиман, чунки телевидение – кўпчиликнинг заҳматли меҳнати маҳсули.

Фото: inform.kz