Конференция: Қозоғистон этнослари: мамлакат тараққиётига қўшилган улуш

Мамлакатимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган 50 нафар даҳо шахс. Олим, тарихчи ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси арбобларидан иборат экспертлар гуруҳи мамлакатимиз тарихий-маданий меросида ёрқин из қолдирган турли этнос вакилларининг батафсил биографияси киритилган маълумотлар базасини намойиш этди. Лойиҳа натижалари пойтахтда ўтказилган «Қозоғистон этнослари: мамлакат тараққиётига қўшилган улуш» анжуманида тақдим этилди. Унда Тарас Шевченко, Латиф Ҳамидий, Лев Гумилев, Денис Тен ва бошқа шахслар бор. Таъкидлаш жоизки, олимлар жами 533 тарихий шахс тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқди. Экспертлар улар биографиясини таҳлил этишди, қизиқарли ҳаётий фактларни топишди, шунингдек, муваффақиятлар тарихи ўрганилди.  

ДАУРЕН АБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

- Бирлигимиз турли хил бўлганимизда ҳам намоён. Бугунги мафкура тамал тоши шундан иборат. Ва бу – Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоев келгуси авлодга қолдираётган маънавий мероснинг бир қисми. Турли этносларнинг Қозоғистон тараққиётидаги ўрни илмий изланишлар ва эксперт тадқиқотлари учун улкан майдон. Чунки улар Қозоғистондаги иқтисодиёт, тиббиёт, маданият, спорт, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларга қўшган ҳисса аслида бебаҳо.

КЕМЕЛБЕК ЎЙШИБАЕВ, “ҚОЗОҒИСТОН “МАЪНАВИЙ ЯНГИЛАНИШ” ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ИНСТИТУТИ” МИЛЛИЙ ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Биринчидан, китобни чоп этишдан мақсад – ёш авлод улардан намуна олиб тарбия қилиниши керак. Айнан ушбу шахслар ёрдамида биз турли этнослар вакилларининг муносиб ҳиссасини кўрсатиб бердик. Масалан, Затаевич сургун қилинган поляк олими бўлган, Қозоғистон ҳудудида яшаб, кўплаб халқ композицияларини ўрганди ва ноталарга кўчирди. Айнан унинг куюнчаклиги туфайли қозоқ халқ ижодиёти бугунги кўринишда сақлаб қолинди.

Тез кунларда буюк шахслар ҳақидаги электрон маълумотлар базасидан онлайн-тартибда фойдаланиш мумкин бўлади, китоб эса кутубхоналар жамғармасига юборилади. Ташкилотчилар айтишича, тадқиқот ишлари давом этади.

Фото: assembly.kz