Қозоғистон этнослари: Улар юрт равнақига қандай ҳисса қўшмоқда?

Этнослар Қозоғистон тараққиётига қўшаётган ҳисса 12 ноябрь куни пойтахтда бўлиб ўтадиган илмий-амалий конференция бош мавзуси бўлади. Ушбу анжуман мамлакат умумий тарихини чуқур ўрганиш, миллий қадриятларни оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда. Тадбир арафасида Чимкент шаҳрида олимлар, тарихчи ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси вакиллари тўпланди. Экспертлар бутун мамлакат аҳли таниши учун ягона маълумотлар базасига кириши лозим бўлган шахслар рўйхатини тузишга киришди. Улар айтишича, иқтисодиёт, маданият, адабиёт ва санъат ривожланишига катта улуш қўшган, шунингдек, илм ва спорт соҳасида юксак ютуқларга эришган одамлар саралаб олинади.

ГУЛЖАН СУҒИРБАЕВА, ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ДОЦЕНТИ:

- Бу нарса ўзаро алоқалар мустаҳкамлигидан далолат беради. Ва албатта, тарихимизга қўшилган ҳисса. Биз фақат ўн тўққизинчи аср одамларини таниймиз. Замондошларимиз ҳақида маълумот камроқ. Шунинг учун ҳам бу маълумотларни тўлдириш.