Пойтахтда таниқли журналист, драматург Жабал Ерғалиев билан учрашув ўтказилди

Юртимизда Ёшлар йили якунланмоқда. Мамлакат Биринчи Президенти эълон қилган ташаббус доирасида ёш қозоғистонликларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, янги касбларни ўзлаштириш ва авлодлар бардавомлигини таъминлаш мақсадида турли тадбирлар ўтказилди. Улардан бири мамлакат пойтахтида ташкил қилинди.

Ёшлар таниқли журналист, драматург ҳамда жамоат арбоби Жабал Ерғалиев билан учрашди. Учрашув Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти кутубхонаси томонидан ташкил этилди. Ташкилотчилар айтишича, бундай учрашувлар ёшларда катта таассурот қолдиради.

БЎТАГЎЗ ҚАИПОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ КУТУБХОНАСИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Суггестия тамойили орқали ўзида тўпланган тажрибани баҳам кўрадиган, шу билан бир қаторда,  ёшларга аниқ вазиятлар учун тавсия берадиган арбоблар билан учрашиш, китоб саҳифалари ёки ижтимоий тармоқ орқали эмас, бевосита учрашувлар давомида ёшларни безовта қилган масалалар бўйича жавоб берадиган катта авлод билан ёш бўғин орасида фикр алмашинуви, ҳаёт сабоқларини намоён эта олиш – мана шундай учрашувларнинг асосий мазмуни дейиш мумкин.

Фото: inform.kz