Нур-Султонда фуқаро жамиятининг ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдаги ўрни муҳокама қилинди

Нур-Султонда фуқаро жамиятининг ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдаги ўрни муҳокама қилинди. Қозоғистон халқи Ассамблеяси Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши мамлакатлари миллий-маданий марказлари форумини ташкил қилди.

Майдончада депутатлар, тузилмага аъзо давлатлар, дипломатик корпус, давлат органлари, этно-маданий бирлашмалар вакиллари ва экспертлар йиғилди. Улар шу кунгача тўпланган тажриба ҳамда фуқаролик жамияти барпо этиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Қатнашчилар таъкидлашича,  илғор ғояларни маданий анъаналар орқали кузатиб бориш - ташкилот майдонида тинчлик ва тотувликка эришиш кафолатидир.

ШЕРЗОД ПЎЛАТОВ, ҚХА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Ушбу кенгаш ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолияти тўғрисида гапирадиган бўлсак  - 2014 йилда томонлар ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган эди. Ва мазкур меморандум доирасида амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш ва фуқаролик жамияти аҳволини яхшилаш бўйича фикр алмашиш мақсадида мулоқот майдончалари яратишимиз кўзда тутилганди. Ёшлар учун ҳам алоҳида мулоқот майдончаси тақдим этилганди. Биз айнан ўз ғояларига эга ёшларни тинглашни истадик.

Фото: sputniknews.kz