Қозоғистонда Ёшлар йили якунлари сарҳисоб қилинди

Қозоғистонда Ёшлар йили якунлари сарҳисоб қилинди

Мамлакатимиз пойтахтида Ёшлар йили якунлари сарҳисоб қилинди.

Қозоғистон Парламенти Мажилиси йиғилишида ёшларга давлат ёрдами чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди. Нотиқлар айтишича, ҳукумат махсус Йўл харитаси ишлаб чиққан. 89 йўналишдан иборат ҳужжатнинг 13 йўналиши бўйича ишлар якунига етган, қолганлари рўёбга чиқариляпти.

Бундан ташқари, республикада қатор дастурий тадбирлар, шу жумладан, «Ёш мутахассис» ва «Ёш тадбиркор» лойиҳалари кўзда тутилган. Иккинчи лойиҳага кўра, 20 минг одамга таълим бериш учун 1,5 миллиард тенге ажратилган.

НУРЖАН АЛТАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Ёшларни иш ва доимий даромад билан таъминлаш мақсадида «Ёш мутахассис» ва «Ёш тадбиркор» лойиҳалари рўёбга чиқариляпти. Бу лойиҳалар доирасида Қозоғистоннинг юзта таълим даргоҳида уч йил давомида 210 минг нафар ёш мутахассис иш берувчилар томонидан энг кўп талаб қилинаётган касб-ҳунарларни эгаллайди. Бу эса аъло натижалар беради. Зеро, жаҳоннинг бирор мамлакатида бундай дастур рўёбга чиқарилаётгани йўқ. Бу нарса фақат бизнинг мамлакатда амалга оширилмоқда.

Фото: ustinka.kz