Қозоғистон халқи Ассаабмлеяси илмий-эксперт кенгаши ташкил топганига ўн йил тўлди

Қозоғистон халқи Ассаабмлеяси илмий-эксперт кенгаши ташкил топганига ўн йил тўлди

Қозоғистон халқи Ассамблеяси илмий-эксперт кенгашига ўн йил. Юбилей шарафига пойтахтда олим ва экспертларнинг “Ранг-барангликдаги бирдамлик: Қозоғистондаги ва халқаро тажриба” халқаро форуми бўлиб ўтди. У ўзида таниқли жамоат арбоблари, илмий ва ижодий зиёлилар, ноҳукумат ва ёшлар ташкилотлари раҳбарларини бирлаштирди. Қатнашчилар ҚХА илмий-экспертлик кенгаши фаолияти якунларини жамлади. Бундан ташқари, этнослараро муносабатларни ўрганишнинг бугунги ҳолати ва янги йўналишлари, глобаллашув таъсири ва бошқа кўплаб масалаларни муҳокама қилишди. Эслатамиз, Ассамблея қошидаги консультатив-таҳлил органи 2009 йилда Элбоши – ҚХА раиси Нурсултон Назарбоев топшириғи билан тузилган. Унинг таркибига этнослараро муносабатларни тадқиқ этиш билан шуғулланадиган кўзга кўринган олимлар киритилган.

АЙГУЛ САДВОҚАСОВА, ҚХА ИЛМИЙ-ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ РАИСИ:

- Қозоғистон Марказий Осиёдаги давлатлар билан яқин алоқада. Яъни биз бу жараёнларни фақат Қозоғистон мисолидагина олиб қарай олмаймиз, бунга Марказий Осиё ва Евроосиё кенгликларидаги жараёнлар кўзгуси орқали назар ташлаш зарур. Қозоғистон халқи Ассамблеясининг роли қандай, бу мулоқотни қандай амалга ошириш мумкин, медиация, тарихий хотира ҳақидаги саволлар бор. Бундан ташқари, битта йўналиш ёшлар ролига бағишланган. Биламизки, бгунги кунда ёш авлод қадриятлари кескин ўзгарган, аммо айнан улар Қозоғистон ва бутун бир ҳудуднинг келгуси қиёфаси, ижобий ўзгаришлар драйвери бўла олади.

АНАТОЛИЙ БАШМАКОВ, Л.Н. ГУМИЛЁВ НОМИДАГИ ЕМУ ҚХА КАФЕДРАСИ МУДИРИ:

- Ўйлайманки, бу Қозоғистон халқи Ассамблеясининг жуда муҳим, жиддий структураси, этносиёсий жараёнларга чуқур назар ташлаш имконини беради. Илмий-эксперт кенгашининг ўн йиллик фаолиятининг муҳим хулосаларидан бири Қозоғистон халқи Ассамблеяси кафедралари яратилиши бўлди. Бу ҳам жамият онгини янгилаш, миллатлараро муносабатларни шакллантиришга хизмат қилувчи воситалардан.