“Олимп” букмекерлик идораси Талдиқўрғонда янги лойиҳа бошлади

«Олимп» букмекерлик идораси Талдиқўрғонда оммавий болалар спортини ривожлантириш бўйича ўзига хос ижтимоий лойиҳани амалга оширади. Шаҳарнинг барча мактаблари «Олимп» букмекерлик идорасидан мана бундай футбол кийим-бошлари ва бошқа спорт жиҳозларини совға сифатида қабул қилди. Мактаб секцияларида 700 нафар кўп болали ва кам таъминланган оила фарзандлари спорт билан бепул шуғулланади. Улар махсус дастур асосида футбол ўйнашни ўрганади.

БИРЖАН БАЙҒАЛИЕВ, ЛОЙИҲА КУРАТОРИ:

- Жисмоний тарбия ўқитувчилари бизда «Жетису» футбол маркази консультатив кўмаги билан семинар машғулотлар ўтади, уларга махсус дастур берамиз, келгусида шу асосда шуғулланадилар. Яъни улар режа, ҳафталик режа-конспект олишади ва шулар асосида ўз спорт залларида болалар билан ҳафта давомида шуғулланади.

Лойиҳа спорт жиҳозлари тарқатиш ва машғулотлар ташкил этиш билан чекланмайди. Футбол турнирлари ўтказилади, шунингдек, болаларни турли экскурсияларга, жумладан, халқаро матчларга олиб бориш режа қилинган. Иқтидорли болалар эса Европанинг етакчи футбол клублари – “Челси”, “Барселона”, Лиссабондаги “Спортинг” кўригига юборилади.

АСЕЛ АЛИМЖАНОВА, «ОЛИМП» БУКМЕКЕРЛИК ИДОРАСИ ВАКИЛИ:

- Бизнинг вазифа, энг аввало, ижтимоий ҳимоясизларни қамраб олиш. Бу болалар ижтимоий ҳимоланмаган оилалардан, улар, афсуски, ўзини таъминлаш имконига эга эмас. Истардикки, Қозоғистон спорти ривож топса, келажагимиз ёрқин бўлса. Келажак эса фарзандларимиз туфайли ёруғ бўлади. Ва “Олимп” БИ ёруғ келажак учун ҳисса қўшишга тайёр.

Агар пилот-лойиҳа муваффақиятли бўлиб чиқса, у бутун вилоятга, кейинчалик мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этилади. “Олимп” букмекерлик идораси эса нафақат футболни, балки спортнинг бошқа жамоавий турларини ҳам ривожлантиради.

Фото: stavka365.com