Бугунги кунда Бирлашган Қиролликда PhD дастури бўйича 80 та қозоғистонлик стипендиат таълим олади

Бугунги кунда Бирлашган Қиролликда PhD дастури бўйича 80 та қозоғистонлик стипендиат таълим олади

Ҳар йили Европанинг 200 дан ортиқ университетида қозоғистонликлар учун таълим грантлари ажратилади. Буюк Британия эса юртимиз талабалари учун машҳур йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда Бирлашган Қиролликда PHD дастури бўйича 80 та қозоғистонлик стипендиат таълим олади. Лондон Куин Мэри университети 4-курс докторанти Айгерим Умбетбаева – шулардан бири. Унинг илмий лойиҳаси молия ҳисоби механизмларини текшириш ва унинг инвестицияларни жалб қилишга таъсири ҳақида. Докторант халқаро ҳисоб-китоб стандарти бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳига киради.

АЙГЕРИМ УМБЕТБАЕВА, КУИН МЭРИ УНИВЕРСИТЕТИ PHD ДАСТУРИ ТАЛАБАСИ

- Ишимнинг янгилиги шундан иборатки, Қозоғистон ҳақида шунга ўхшаш тадқиқот ҳали ўтказилмаган. Шунинг учун бу молиявий маълумотнинг бутун дунё бўйлаб таъсири бўйича тизимли таҳлили бўлади. Бугунги кунда молиявий ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд. Молиявий ҳисоб-китоб тузишда биринчи масала - сифат. Иккинчиси, ушбу соҳадаги профессионалларни сертификатлаш.

Мухит Қулмағанбетов ҳам докторантурада таълим олмоқда, аммо бошқа олийгоҳда.  Кардифф университети – жаҳондаги етакчи олийгоҳлардан. Мухит ўз билимларини офтальмология соҳасида оширмоқда. Ёш олим инглиз ҳамкасблари билан бир неча йил давомида тузалмас кўрлик - глаукоманинг кўп учрайдиган сабабларидан бири устида амалий тадқиқот билан шуғулланади. Ҳозирда бу касаллик ҳам жаҳон, ҳам мамлакатимиз офтальмологияси миқёсида энг жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда, дейди Мухит. Ёш олим унинг ечимига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

МУХИТ КУЛМАГАНБЕТОВ, КАРДИФФ УНИВЕРСИТЕТИ PHD ДАСТУРИ ТАЛАБАСИ

- Тадқиқот ишимнинг янгилиги шундан иборатки, сунъий интеллектдан фойдаланиб, биз беморларнинг глаукома билан касалланишга мойиллигини аниқлаб, таснифлашимиз, ўз вақтида унинг мавжудлигини маълум қилишимиз мумкин. Ушбу дастурни якунлаб, инглиз ҳамкасблар билан мазкур лойиҳани клиникаларда амалда жорий қилсак, замонавий офтальмологиянинг бир қатор муаммоларини ҳал қилишимиз мумкин. Сунъий интеллект орқали биз машинавий таълимни ўрганяпмиз, ҳозирда катта статистик ва компьютер дастурларини ёзяпмиз.

Шу ўринда айтиш жоизки, ёш олимлар хорижда олган билим ва тажрибаларини яқин келажакда ўз ватанига - Қозоғистонга татбиқ этишни мақсад қилган.

Фото: angliya.com