Саксовулнинг ўрганилмаган хусусиятлари

Саксовулнинг ўрганилмаган хусусиятлари

У тупроқни нурашдан асрайди, иқлимни тартибга солувчи таъсир кўрсатади. Шунингдек, олимлар ушбу дашт бутаси шохларида нодир ер метали – рений борлигини аниқлаган. Қозоқ фитоботаника ва фитоиндукция институти ходимлари айтишича, бу дунёда талаб юқори бўлган ва қиммат металлардан бири. Ундан кимё, авиақурилиш саноати, шунингдек, электрон ускуналар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Шу боисдан саксовулнинг аҳамияти жуда катта, дейди мутахассислар.

СНХ: ЛИЛИЯ ДИМЕЕВА, БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ФИТОБОТАНИКА ВА ФИТОИНТРОДУКЦИЯ ИНСТИТУТИ МУДИРИ

- У фақат ер остида бўлади, аммо ер устида ҳам топилди, миқдори жуда кам албатта. Аммо кам бўлса ҳам фан учун унинг аҳамияти жуда катта. Чунки олдин бу металл фақат ер остидан топилган. Рений жуда ноёб, қиммат металл, платина гуруҳига мансуб.

Тадқиқотчилар таъкидлашича, чўлнинг асосий ўсимлиги бўлмиш саксовулнинг хусусиятлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Улар сўзларига кўра, саксовулдан доривор воситалар ҳам тайёрлаш мумкин.

СНХ: ЛИЛИЯ ДИМЕЕВА, БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ФИТОБОТАНИКА ВА ФИТОИНТРОДУКЦИЯ ИНСТИТУТИ МУДИРИ

 - Гап шундаки, саксовул шохлари таркибида алкалоидлар мавжуд ва улар гипертонияга қарши гипотензив восита ёки юрак-қон-томир касалликларига қарши дори сифатида ишлатилиши мумкин, аммо ундан ҳозирча фақат халқ табобатида фойдаланилади.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар ўрмон ҳосил қилиш ва саҳролашувдан сақлаш саксовулнинг асосий функциялари бўлиб қолишини, шунингдек, у кўплаб жонивор ва қушлар учун табиий озуқа муҳити эканлигини таъкидлайди. Унинг кесилишини тақиқлаш бутун минтақа атроф-муҳитига ижобий таъсир кўрсатади, дейди биологлар.

Фото: ecoportal.info