Марказий Осиёда ягона бўлган лаборатория очилди

Марказий Осиёда ягона бўлган лаборатория очилди

Сакен Сейфуллин номидаги Қозоғистон агротехника университети базасида тупроқ тадқиқотлари бўйича Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган ўзига хос лаборатория очилди. У тупроқ таркибини аниқлашга мўлжалланган. Бу ерда 10 та элемент бўйича таҳлиллар ўтказилади.

АЙГУЛ ҚАСИМХАНҚИЗИ, ЛАБОРАТОРИЯ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Замонавий ускуналар боис ишни бир соатдан беш дақиқагача қисқартириш мумкин. Яъни тупроқдаги барча металлар, макро ва микроэлементлар, тузлар, бирикмалар аниқланади. Шунингдек, биз тупроқнинг барча фазалари, яъни суюқ, газ ва қаттиқ фазалар бўйича таҳлил ўтказишимиз мумкин.

300 минг евро қийматидаги замонавий ускуна учун немис университети грант тақдим этди. Европа стандартлари бўйича жиҳозланган лаборатория маҳаллий ер эгаларига тупроқ сифатини таҳлил қилиш, шунингдек, экин майдонларида ҳосилдорликни ошириш имконини беради.

АХИЛБЕК КУРИШБАЕВ, С.СЕЙФУЛЛИН НОМИДАГИ ҚозАТУ РЕКТОРИ

- Олдин фермерлар тупроқни таҳлил қилиш учун хорижга ундан намуна юборарди. Яъни Америка, Европага. Ҳозирда буни ўзимиз амалга ошириш имконига эгамиз. Биз ушбу лабораторияда ишлайдиган мутахассисларни ўқитамиз. Бундан ташқари, ушбу тажрибани Қозоғистоннинг бошқа минтақаларида ҳам ёйишимиз керак.

Лаборатория фақат Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билангина эмас, балки Марказий Осиё давлатларининг барчаси билан ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган. Мутахассислар айтишича, лаборатория ички ва ташқи буюртмаларни бажариш учун етарлича салоҳиятга эга.

Фото: 4geo.ru