Халқаро анжуман: Сакен Сейфуллин: шахс ва давр

Халқаро анжуман:  Сакен Сейфуллин: шахс ва давр

«Сакен Сейфуллин: шахс ва давр». Нур-Султон шаҳрида қозоқ адабиёти классигининг 125 йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳаллий ва хорижий таниқли арбоблар, давлат хизматчилари, шоир-ёзувчилар ва пойтахт зиёлилари вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар Сакен Сейфуллиннинг қозоқ адабиётини оёққа қўйиш ва ривожлантиришдаги алоҳида хизматларини тилга олишди, унинг ҳаётий сабоқлари ва ижодий меросини оммалаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

УЛИҚБЕК ЕСДАУЛЕТ,  ҚОЗОҒИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ:

- У буюк шахс ва ҳақиқий курашчи бўлган. Сиёсий зиддиятларга қарамасдан, ўз халқи, ўз миллати манфаатлари йўлида большевикларга таъсир кўрсата олди. Устоз ҳар жиҳатдан мукаммал инсон эди. 1925 йилгача бизни қирғиз-қайсақ дейишарди, ҳукуматимизни эса «кирцик» деб аташган. Сакен Сейфуллин бу қарашни ўзгартира олди. Ўша давр адабиётига назар солсак, ҳатто исми-шарифимиз ҳам жуда қўпол ўзгаришлар билан ёзилган. Биз бундай буюк шахс хотираси олдида ҳамиша бурчлимиз.

Фото: enu.kz