Хориждаги этник қозоқлар янада кўпроқ қўллаб-қувватланади

Хориждаги этник қозоқлар янада кўпроқ қўллаб-қувватланади

«Ватандошлар» жамғармасида хориждаги этник қозоқларни қўллаб-қувватлашга оид ишлар қандай кетаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари этник қозоқларни ватанига қайтариш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Таълим олиш ва она тилини сақлаб қолиш учун жамғарма томонидан йўл харитаси ишга туширилган. Унинг асосий бандлари – хориждаги қозоқларни қўллаб-қувватлаш, улар она ватанига кўнгилли равишда кўчиб келиши учун давлат дастури ҳамда қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш, колл-марказлар, жамоат қабулхоналари ишини мувофиқлаштириш.

МАҒАУИЯ САРБАСОВ, «ВАТАНДОШЛАР ЖАМҒАРМАСИ» ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

- Бугунги кунда ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларни тарихий ватанга қайтариш амалиёти бўйича хорижий тажриба ва амалий тадбирлар ўрганиляпти. Аниқ мақсадга йўналтирилган эксперт тадқиқотлари ўтказилмоқда. Мазкур ишлар давомида таклифлар ишлаб чиқилади ва тегишли ташкилотларга тақдим этиш учун якуний материаллар тайёрланади.

Фото: azattyq.org