“Ёшлар” маркази Қозоғистондаги Neet авлодининг ижтимоий тасвирини тайёрлади

“Ёшлар” илмий тадқиқот маркази экспертлари Қозоғистондаги Neet авлодининг ижтимоий тасвирини тайёрлади. Улар ёшларнинг асосий муаммолари, ишга жойлашишдаги қийинчиликлар ва яна давлат дастурларида қанчалик иштирок этаётганини ўрганди.

ҒАЛИМЖАН ҚУСМАНҒАЛИ, “ЁШЛАР” ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

- Тадқиқотлар мамлакатнинг 17 вилоятида ўтди, жами 2000 нафар респондент марказ социологлари берган саволларга жавоб берди, тадбир икки ҳафта давом этди.

Таъкидлаш жоиз, респондентлар яхши билган давлат дастурлари қаторида  «Қишлоққа диплом билан», «Ёшлар амалиёти», «Яшил мамлакат» ва «Бўлашақ» ёшлар стипендияси бор. Сўровлар натижасида марказ мутахассислари қатор тавсиялар ишлаб чиқди.

МАРИЯМ ҚУСАИНОВА, “ЁШЛАР” ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ БОШ ЭКСПЕРТИ:

- Биринчидан – ёшлар сиёсатини ёшлар ичидаги турли гуруҳлар билан узоқ муддатли, мақсадли иш олиб боришга йўналтириш. Иккинчидан, ёшлар гавжум ҳудудларга бориб, бевосита жойларда ахборот тадбирлари ўтказишни фаоллаштириш. Учинчидан – ўқувчилар ота-оналари билан ахборот-тушунтириш ишлари, синф соатлари ўтказиш. Яна бир тавсиямиз – ёшлар бўш вақтини ташкил этишга йўналтирилган бепул марказлар очиш орқали ўқувчиларни дарсдан ташқари тадбирларга жалб қилиш.

Таъкидлаш жоизки, бирор жойда ўқимайдиган ва ишламайдиган ёшлар Neet авлоди, деб аталади. Бу феномен биринчи марта Буюк Британияда ўтган аср охирида ўрганилган. Кейинроқ мазкур атама дунёнинг бошқа давлатларида ҳам ишлатила бошланди.

Фото: ocm.wiltshire.gov.uk