18 октябрь - Қозоғистонда Маънавий тотувлик куни

18 октябрь - Қозоғистонда Маънавий тотувлик куни

Бугун Қозоғистон Маънавий тотувлик кунини нишонлаяпти. У бирдамлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳамжиҳатликни ўзида ифода этади. Республикамизда 140 дан ортиқ этнос ва 18 конфессия вакиллари тинч-тотув умр кечиради. 1992 йилда Алмати шаҳрида илк бора Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббусига кўра Умумжаҳон маънавий тотувлик конгресси ўтказилган. Тадбирда турли конфессиялар, маънавий мактаблар ва гуманитар ижтимоий ҳаракатлар вакиллари иштирок этган. 18 октябрни Маънавий тотувлик куни, деб белгилаш тўғрисидаги манифест эълон қилинган.

ТИМУР ЖУМУРБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИ ҚОШИДАГИ “ЖАРАСИМ” РЕСПУБЛИКА ЁШЛАР ТАШКИЛОТИ РАИСИ:

- Юртимиздаги турмуш тарзи кўп сонли этнослар, конфессиялар ягона ижтимоий муҳитда яшаши, ривожланиши, айни вақтда ўз маданияти, тили, динини сақлаб қола олиши мумкинлигини кўрсатди. Тилларни ўрганиш, у ёки бу дин аҳкомларидан бохабар бўлиш учун барча шароит яратилган. Бугунги кунда бизда ўз спектаклларини корейс, уйғур, ўзбек, немис тилларида намойиш қилувчи академик театрлар мавжуд. Буларнинг ҳаммаси полиэтник хилма-хиллик ривожланишига имконият яратади.

НАУРИЗБАЙ ҚАЖИ ТАҒАНУЛИ, ҚОЗОҒИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ МАЪНАВИЙ БОШҚАРМАСИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Она ватанимизда турли дин-эътиқодлар вакиллари билан тинчлик-тотувликда яшаб келяпмиз. Маълумки, бугунги кунда, глобаллашув даврида бундай ташкилотлар бирликни, муросаи мадорани мустаҳкамлаш учун зарур. Албатта, Маънавий тотувлик кунини нишонлаш лозим. Биз мазкур кун турли конфессия раҳбарлари турли масалаларни муҳокама қилиши ҳамда халқимиз тинчлиги-тотувлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиши учун замин яратади, деб ўйлаймиз.

Фото: Хабар 24