Тадқиқотчилар Орол денгизининг Марказий Осиё минтақасига таъсирини ўрганмоқда

Тадқиқотчилар Орол денгизининг Марказий Осиё минтақасига таъсирини ўрганмоқда

Иқтисодий, экологик, ижтимоий. Тадқиқотчилар Орол денгизининг Марказий Осиё минтақасига таъсирини ўрганмоқда. Бу меҳнат маҳсули махсус тўплам шаклида чоп этилди. Экспертлар таъкидлашича, улар 2 йил мобайнида мониторинг ва таҳлил билан шуғулланган. Умуман олганда, илмий нашрга 60 нафар олим изланишлари киритилган. Уларнинг ярмини Марказий Осиё мутахассислари изланишлари ташкил қилади. Олимлар Орол денгизи ҳавзасидаги чегаралар кесиб ўтувчи дарёлар сувини тиклаш ва сақлаб қолиш минтақа барқарор ривожланиши ва ижтимоий-иқтисодий гуллаб-яшнаши учун муҳимлигини якдиллик билан таъкидлаган. Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги кунда Қозоғистон ушбу глобал муаммони ҳал этиш борасида ишончли ва узвий ҳамкор эканлигини  кўрсатяпти, дейди китоб муҳаррири.

СТЕФАНОС КСЕНАРИОС, НАШР МУҲАРРИРИ, PHD ДОКТОРИ, /ГРЕЦИЯ/:

- Қозоғистон денгиз шимолий қисмининг 70 фоизини тиклашга муваффақ бўлди. Ушбу китоб барқарор ривожланиш мавзусига оид бўлгани учун унда 2018 йилги қатор статистик маълумотларни келтирдим. Назаримда, юқоридаги йўналишда Қозоғистон минтақада пешқадам. Мамлакатингиз тоза сув билан 100 фоиз таъминланган. 80 фоизгача аҳоли сув тақсимлаш пунктларида яшайди. Шунинг учун Қозоғистон барқарор тараққиёт кўрсаткичлари фаол ривожланаётганини таъкидлашни истардим.

Фото: caa-network.org