«Хабар» жаҳондаги энг йирик аудиовизуал маҳсулотлар бозорида ўз маҳсулотини тақдим этади

«Хабар» жаҳондаги энг йирик аудиовизуал маҳсулотлар бозорида ўз маҳсулотини тақдим этади

«Хабар» жаҳондаги энг йирик аудиовизуал маҳсулотлар бозори бўлган Mipcomда ўзи ишлаб чиқарган телефильм, сериал ва дастурларни тақдим этади. Агентлик телемаҳсулотлари қўйилган стенд жаҳоннинг турли қисмларидан ташриф буюрган иштирокчилар эътиборини қозонди. Улардан баъзилари бизда ишлаб чиқарилган кино ва сериалларни илк бора кўраётган бўлса, бошқалари мамлакатимиз контенти билан аввалдан таниш. Ушбу кўргазмада «Хабар» нафақат қизиқарли хорижий сериал ва фильмларни излайди, балки ўз премьераларини ҳам тақдим этади.

ЕРЛАН БЕКХОЖИН, «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Бизнинг вазифа нафақат телетомошабинлар учун ўзига хос контент танлаб олиш, балки жаҳон бўйлаб тарқалиши учун контент таклиф қилишдан иборат. Шуниси ёқимлики, маҳсулотимизга қизиқиш катта, бизни биладиганлар кўп. Ва ҳатто баъзи телекомпаниялар, тарқатувчилар улар контентини оммалаштиришда ёрдам беришимизни сўраяпти.

Айни вақтда, «Хабар» телеоиласига кирувчи «Kazakh TV» Арманистонда ҳам хабар тарқата бошлайди. Агентлик раҳбарияти бу борада шартнома имзолади. Дастлабки Қозоғистон сунъий йўлдош канали жаҳоннинг 118 мамлакати учун бир вақтнинг ўзида 5 тилда ахборот тарқатади. Ушбу канал аввало Қозоғистон тарихи, маданияти ва табиати билапн қизиқувчи хорижий аудиторияга мўлжалланган. «Хабар» агентлиги йирик дистрибьюторлар билан ҳамкорлик қилиш билан кабель ва ер йўлдошлари тармоғи орқали Арманистон ҳудудида иш юритмоқчи.  

МАЙЯ БЕКБАЕВА, «KAZAKH TV” ТЕЛЕКАНАЛИ ДИРЕКТОРИ:

- Ҳақиқатан ҳам қозоқ ва арман халқлари бир-бири билан ҳамиша яқин бўлган. Бугунги кунда Қозоғистонда улкан арман диаспораси яшаяпти, тарихий ватанига Қозоғистондан қайтиб борган арманлар ҳам жуда кўп. Менинг фикримча, улар кўрсатувларимизни бажонидил томоша қилади.

Фото: Хабар 24