Назарбоев Университети Халқаро сув ҳамжамияти аъзоси бўлди

Назарбаев Университети Халқаро сув ҳамжамияти аъзоси бўлди. Пойтахтда бўлиб ўтаётган шаҳар сув захираларини бошқариш бўйича форумда шу ҳақда маълум қилинди. Анжуман Япония, Бельгия ва Нидерландия мутахассислари иштирокида ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари сув захираларидан биргаликда фойдаланиш борасида тажриба алмашиш ва илғор хорижий тажрибани ўрганишга асосий эътиборини қаратди. Бундан ташқари, экспертлар инвестициялар жалб этиш, экотизимларни ривожлантириш ва  иқтисодиётнинг турли секторларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича янги ёндашувлардан фойдаланиш зарурлиги диққат марказида бўлди.

ТЕОДОР ПОПА, ХАЛҚАРО СУВ ҲАМЖАМИЯТИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бу ҳолат янги билимлар эгаллашда, халқаро амалиётларни ўрганиш ва халқаро ҳамжамият билан тажриба алмашиш масаласида университетимиз учун катта имкониятлар очади. Бундан ташқари, мазкур ҳамжамият сув масаласида халқаро аҳволнинг яхшиланиши учун бутун дунё миқёсида ҳамкорлик ришталари ўрнатишга ҳаракат қиляпти.

ЭД СМИТС, ХАЛҚАРО СУВ ҲАМЖАМИЯТИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ

- Биз дунё бўйлаб сафарларга чиқамиз, қаерда қандай муаммолар борлигини ўрганамиз, сув таъминоти тарифларини созлашга зарурат туғилганида ушбу масалалар бўйича экспертлар тақдим этамиз, статистикани ўрганамиз ва ўз тавсияларимизни берамиз.