Нур-Султонда Онкология бўйича жаҳон саммити бўлиб ўтади

Нур-Султон шаҳрида 15 октябрдан 17 октябргача Онкология соҳаси пешқадамлари жаҳон саммити ўтказилади. Ҳар йили юксак даражада ўтказиладиган мазкур тадбир онкологик касалликларга қарши кураш усулларини излаб топишга бағишланган. Иштирокчилар дардни аниқлашга оид турли кашфиётларни муҳокама қилади. Форумда кўплаб жаҳон етакчилари, соғлиқни сақлаш вазирлари, биринчи хонимлар ҳамда аслзода оилалар вакиллари, шунингдек,  жаҳон ташкилотлари етакчилари қатнашиши кутиляпти. Жумладан, пойтахтимизга Саратон касаллигини назорат қилиш халқаро иттифоқи президенти, Иордания маликаси Дина МАйред ҳам ташриф буюради.

ДИНА МАЙРЕД, ИОРДАНИЯ МАЛИКАСИ, UICC ПРЕЗИДЕНТИ:

- Онкология соҳаси пешқадамлари жаҳон саммити Қозоғистонга, жамият, шифокорлар, тадқиқот марказлари, барча хоҳловчиларга тажриба алмашиш, етакчи экспертлар амалиётини ўрганиш имконини яратади. Нур-Султонга саратонга қарши курашга оид барча соҳалардан 350 нафар мутахассис келади. Мазкур анжуманни ўтказишга сиёсий жиҳатдан ҳам катта эътибор берилаётганини кўриб турибман. Мазкур конференция мазмунан бой, жўшқин ва илғор тажриба алмашишга имкон беришини ишонч билан айтиш мумкин.

Фото: azertag.az