“Ақлли шаҳарлар, ақлли йўналишлар” Декларацияси имзоланди

“Ақлли шаҳарлар, ақлли йўналишлар” Декларацияси имзоланди

Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган ЮНВТО саккизинчи глобал саммити якунларига мувофиқ “Ақлли шаҳарлар, ақлли йўналишлар” Декларацияси имзоланди. Ҳужжат Қозоғистон пойтахти туристик салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган. Эслатамиз, саммитда жаҳоннинг 80 давлатидан вакил қатнашди. Улар - туризм саноати мутахассислари, хорижий консультантлар, йирик халқаро туристик ҳамжамиятлар ва хусусий ташкилотлар вакиллари. Муҳокама давомида экспертлар туризмни қандай ривожлантиришга оид ўз фикрларини баҳам кўрди.

КРИСТОФ ГРЕТЦМАХЕР, PR-КОМПАНИЯ БОШ ОПЕРАЦИОН ДИРЕКТОРИ /АВСТРИЯ/:

- Туризм бугунги кунда энг муҳим мавзулар қаторида, чунки у мамлакатни кўпчиликка таништиради, давлат имижи билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун коммуникациялар ўрнатилмаса, мамлакат гўзаллиги, маданияти ва имкониятлари намойиш этилмаса, одамлар маълумотларни турлича қабул қилиши мумкин. Янги тренд - сторителлинг. Кенг томошабин оммаси учун кўпроқ ҳужжатли фильмлар суратга олиш зарур. Бундан ташқари, Қозоғистон тақдим эта оладиган манзаралар – чўлу саҳролардан тоғларгача, чанғи саёҳатларидан сузишгача, булар жуда кўп. Демак, туристик потенциал жуда юқори, фақат одамларни бундан бохабар қилиш зарур.

Фото: Хабар 24