БМТ лойиҳаси: Ерни деградация ва саҳролашувдан қайндай асраб қолиш мумкин?

Заминни деградация ва саҳролашувдан қандай сақлаб қолиш мумкин? Бу масала Алмати шаҳрида Марказий Осиё олим, сиёсатчи ва аграр соҳа мутахассислари томонидан муҳокама қилинди. Форум БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган. Унинг маълумотларига кўра, минтақа мамлакатларининг ҳар бирида яроқсиз далалар майдони 40 фоиздан 100 фоизгача борадиган ҳудудлар бор. Гумус емирилиши туфайли йилига 12 ярим миллиард доллар зарар кўриляпти. Форум иштирокчилари уч кун давомида бундай ерларни қутқариш учун амалга ошириладиган ишлар режасини ишлаб чиқиш ва Марказий Осиё мамлакатларига тақдим этиш ниятида.

ЕРЛАН НИСАНБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ, ГЕОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Қозоғистон бугунги кунда бундай ҳолатларга қарши халқаро ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда фаол кураш олиб боряпти. Таъкидлаш жоизки, 15 йил давомида биз 52 миллион доллар қийматга эга 30 дан ортиқ лойиҳани амалга оширдик. Жуда катта натижа берган шундай лойиҳалардан бири сифатида мен қуриб қолган Орол денгизи ўрнига саксовул экилганини кўрсата оламан. Биз бугунги кунда 3-4 метр баландликка етган 56 минг гектар саксовул ўрмонларини яратдик.