Қозоғистонда илк бор Олтин Ўрданинг 750 йиллиги нишонланади

Қозоғистонда илк бор Олтин Ўрда юбилейи нишонланади. Бугунги кунда тараддуд ишлари кетяпти. 750 йиллик юбилейга Қарағанди вилоятидаги Хон Ўрда ёдгорлигини таъмирлаш режа қилинган. Бундан ташқари, Чингизхоннинг тўнғич ўғли Жўжихон мақбараси реставрация қилинади. Бу иншоот ЮНЕСКОнинг Инсоният умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши режалаштирилган. Мутахассислар Жўжихон мақбараси сайёҳларни ўзига жалб этувчи марказлардан бирига айланишига ишонч билдирмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Қарағанди вилоятига жами 30 минг сайёҳ ташриф буюрган, шундан 3 минг нафари - хорижликлар.   

НУРҒИСА ДАУЕШОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Асосий мақсад – Давлат раҳбари Мактубини оммалаштириш, унинг халқ билан мулоқотини таъминлаш. Келгуси йил, барчага маълумки, Олтин Ўрданинг 750 йиллигини нишонлаш режалаштирилган.

Фото: aigak.kz