Фридрих Эберт жамғармаси Қозоғистонда 1600 респондент фикрини ўрганди

Пойтахтда Қозоғистон жамияти қадриятлари тақдимоти бўлиб ўтди. Халқаро иқтисодиёт ва сиёсат институти майдончасида бир гуруҳ давлатимиз олимлари икки йиллик ижтимоий тадқиқот натижаларини намойиш қилишди. Экспертлар айтишича, Фридрих Эберт номли жамғарма ташаббуси билан бошланган изланишлар давомида 1600 респондент фикри аниқланган. Улар орасида мамлакатимизнинг барча бурчакларида яшовчи шаҳар-қишлоқлар аҳолиси бор.

БЎТАГЎЗ РАКИШЕВА, ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР НОМЗОДИ:   

- Жуда катта анкета тузилган, уни тўлдиришга деярли 35-40 минут сарфланади. Сўровнома сиёсий, оилавий, фуқаровий, меҳнатга оид ва бошқа блоклардан иборат эди. Саволларга респондентлар барчаси батафсил жавоб берди. Шунингдек, асосий ижтимоий-демографик параметрлар – жинси, ёши, миллати, турли аҳоли гуруҳларига мансублиги кўрсатиб ўтилди. Умуман олганда, репрезентатив танлов кузатилди, унда Қозоғистон жамиятининг кичик моделини кузатиш мумкин.

ЛЕОНИД ГУРЕВИЧ, ЛОЙИҲАНИНГ ИЛМИЙ МУҲАРРИРИ:

- Аҳолининг барча гуруҳлари, шу жумладан, ёшлар учун ҳам бугунги кунда оила олий қадрият ҳисобланади. Тадқиқотимиз натижалари қаторида буни алоҳида таъкидлаш лозим. Шуни кўзда тутган ҳолда мен анъаналар модернизацияга ёрдам бераётгани, уни мустаҳкам асосга қўйишга имкон яратганини таъкидлашни истардим.

Фото: goodfellowcoaching.com