Қозоғистонда фуқаро авиацияси ривожлантирилади

Қозоғистон 24 та хорижий давлат билан 99 халқаро йўналишда, шунингдек, тўққизта жаҳон молия марказлари билан авиаалоқа ўрнатган.

Фақат жорий йил саккиз ойи давомида фуқаро авиацияси 6 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсатди. Бу эса ўтган йил шу давридан 1,8 фоизга кўп.

Жорий йилда Нур-Султондан Токио, Прага ва Улан-Баторга бевосита рейслар очилди. Келгуси йилдан Шанхай ва Сингапурга самолёт қатнови йўлга қўйилади. Ҳукумат фуқаро авиациясини ривожлантириш ва авиабилетлар нархини пасайтириш масаласини муҳокама қилди. Қозоғистон Бош вазири мамлакатимиз аэропортларида хорижлик авиаташувчилар учун "очиқ осмон" тартибини йўлга қўйишни жадаллаштиришни топширди. «Натижада, рақобат кучаяди ва бу авиабилетлар нархи пасайишига хизмат қилади», деб таъкидлади Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

Фото: capost.media