NASA астронавти Шэннон Уокер Қозоғистонга етиб келди

NASA астронавти Шэннон Уокер Қозоғистонга етиб келди. У 4 октябрдан 10 октябргача Алматида бўлиб ўтадиган Космос ҳафталигида иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчилар учун космик соҳа илмий-техник ютуқларига бағишланган таълимий тадбирлар тақдим этилади. Эслатамиз, доктор Уокер 9 йил муқаддам Бойқўнғирдан учирилган Халқаро космик станция бортидаги узоқ муддатли 24/25 экспедициясида иштирок этган. У космосда 163 кеча-кундуз бўлган.

ШЭННОН УОКЕР, NASA АСТРОНАВТИ, ОЛИМА /АҚШ/:

- Яна бир марта Қозоғистонга келганимдан хурсандман. Чунки бу сафар парвоз ва қўниш даврида кўрган мамлакатни анча батафсил кузатиш имконини беради. Аввал фақат Бойқўнғир космодромида бўлганман, энди диққатга сазовор жойлар билан танишиш имконига эга бўламан. Мен қозоғистонликлар билан учрашишни истардим, айниқса, мактаб ўқувчилари билан мулоқот қилсам кўнгилдагидек иш бўларди. Қозоғистоннинг инсон космосга учиши йўлидаги хизматини юқори баҳолайман. Биз айнан шу заминдан йўлга чиққанимиз ва шу ерга қўнганимиз боис Қозоғистон улуши биз учун жуда муҳим.

Фото: Казинформ