Усмонли султонлар ва қозоқ хонлари ўртасидаги ёзишмалар маълум бўлди

Усмонли султонлар ва қозоқ хонлари ўртасидаги ёзишмалар маълум бўлди

Энди юртимиз олимлари Усмонли султонлар ва Қозоқ хонлари ўртасидаги ёзишмаларни ўргана олади. Алматида Туркия Республикаси «YERTAD» тарих ва маданият ҳамжамияти вакиллари Марказий давлат кино-фотоҳужжатлар ва аудиотасмалар архивига ана шу қимматли ҳужжатларнинг рақамли нусхасини ҳадя этди. Ҳозирча усмонли тилида ёзилган ҳужжатлар савдо-сотиқ, топширилган совға-саломлар, элчи юбориш ҳақида эканлиги маълум. Туркшунослар мазкур асарларни қозоқ тилига таржима қилгач, уларнинг аниқ мазмуни, сиёсий зарурати кўпчилик учун ошкор бўлади.

АСЕЛ ЛАХАЕВА, ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ «YERTAD» ТАРИХ ВА МАДАНИЯТ ҲАМЖАМИЯТИ ВАКИЛИ

- Ҳозир жамғармамизда 70 мингдан ортиқ турк дунёси, туркшуносликка боғлиқ ноёб китоб, қўлёзма, манускрипт, хариталарнинг қимматли нусхалари бор. Биз келгусида архив ва ҳамжамиятимиз фаолияти доирасида бошқа тадбирларни биргаликда ўтказишни мақсад қилганмиз.

ГУЛМИРА МУХТАРОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КИНО-ФОТОҲУЖЖАТЛАР ВА АУДИОТАСМАЛАР АРХИВИ ДИРЕКТОРИ

- 2020 йилда ҳамжамият билан архивимиз ҳамкорликда Туркиянинг бир қанча шаҳарларида Қозоғистон қадимий шаҳарлари тарихи тўғрисида, шунингдек, Наврўз байрамига кўргазмалар уюштириш, турли каталогларни бирлаштириб чоп этиш ниятидамиз.

Фото: gazeta.ua