Лондонда Қозоқ диаспораси бизнес-форуми ўтказилди

Лондонда Қозоқ диаспораси бизнес-форуми ўтказилди

Этник қозоқлар мамлакатимиз маданияти ва анъаналарини хорижда илгари суриш, шунингдек, экспорт ривожига кўмаклашиш ва бизнес-алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам беради. Шу муносабат билан жаҳоннинг турли мамлакатларида бизнес уйлари ва маданият марказлари ташкил қилинади. Бу ҳақда Лондонда бўлиб ўтган ватандошлар форумида маълум қилинди. Хориждаги ватандошлар бизнес-ташаббуслари ҳам, стартап-лойиҳалари ҳам қўллаб-қувватланади. Шуни ҳам айтиш керакки, Лондондаги форум Мюнхен, Сан-Франциско ва Истамбулда ўтганидан кейинги 4-тадбир. Галдаги анжуман Стокгольмда ташкил қилинади. Ноябрь ойида эса Туркистон шаҳрида хорижлик ватандошлар биринчи форуми ўтади, унда жаҳоннинг барча қисмларидан қозоқлар тўпланади.

МАҒАУИЯ САРБАСОВ, «ВАТАНДОШЛАР» ЖАМҒАРМАСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

- Бугунги кунда “Ватандошлар” жамғармаси мамлакатимизнинг кўплаб молиявий ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қиляпти. Бу фаолият хорижлик ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фото: ehonews.kz