«Аждодлар изидан» илмий экспедицияси Шимолий Кавказда

«Аждодлар изидан» илмий экспедицияси Шимолий Кавказда

«Аждодлар изидан» илмий экспедицияси Шимолий Кавказда қозоқлар ва чеченлар ўртасидаги алоқалар хусусида янги маълумотлар топишга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, Терек ва Сунжа дарёлари соҳилидаги Қумиқ ва Нўғай посёлкалари турк қипчоқларининг қадимий манзилгоҳлари бўлган экан. Топонимлар шундан гувоҳлик беради.

ИСЛАМ ХАТУЕВ, А. ҚАДИРОВ НОМЛИ МЕМОРИАЛ МАЖМУА БОШ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Шимолий Кавказда, шу жумладан, Чеченистон ҳудудида турк топонимлари етарлича. Арғун дарёси ва дараси номи ҳам шулар қаторида. Қозоқлар ва чеченлар, шунингдек, улар аждодлари – қипчоқ қабилалари билан муносабатлар минг йилларга уланган. Бунга етарлича далиллар бор.

Олимлар айтишича, аждодлар изларини Ингушетия Республикасидан ҳам топиш мумкин. Мазкур мақбара Қарабулақ посёлкаси яқинида жойлашган. Тарихий маълумотларга кўра, у 10-15 асрда барпо этилган.

САПАР ИСҚАҚОВ, «АЖДОДЛАР ИЗИДАН» ЭКСПЕДИЦИЯСИ РАҲБАРИ:

- Бундай кўринишдаги мақбарани фақат бизнинг аждодлар тиклаши мумкин, дея оламиз. Чунки маҳаллий аҳоли бундай иншоотлар қурмаган. Уларда қабртошдан бошқа нарса қўйиш урф бўлмаган. Олимлар айтишича, шу жойларда Буғдахон дафн этилган. Унинг раҳбарлигида нўғайлар, қўмиқлар, бошқа турк халқлари тинч-тотув яшаган.

Фото: Хабар 24