Қозоғистонда “Сариарқа” магистраль газ қувурлари қурилиши ниҳоясига етмоқда

Қозоғистонда “Сариарқа” магистраль газ қувурлари қурилиши ниҳоясига етмоқда

Қозоғистонда “Сариарқа” магистраль газ қувурлари қурилиши ниҳоясига етмоқда. Эслатамиз, мазкур лойиҳа Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев топшириғига кўра рўёбга чиқариляпти. Мақсад – Қозоғистон пойтахти, марказий ва шимолий вилоятларни газлаштириш, мамлакат энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш. Магистралнинг дастлабки трассаси 2 миллион 710 минг одамни зангори олов билан таъминлайди. Лойиҳа қиймати - 267 миллиард тенге. Қурилиш Қозоғистон Тараққиёт банки ва Евроосиё Тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган.

АМАНГЕЛДИ ИСЕНОВ, ЕВРООСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Молиялаштириш маблағи 102 миллиард тенге. Қимматбаҳо қоғозлар воситасидан фойдаланганлик туфайли ўзига хослик кузатилди. Олинган маблағ учун 10 фоизли устама ўтказилиши кўзда тутилган.

Фото: Казинформ