Нур-Султонда биринчи марта шаҳар туризми масалалари бўйича Глобал Саммит бўлиб ўтади

Нур-Султонда биринчи марта шаҳар туризми масалалари бўйича Глобал Саммит бўлиб ўтади

Шаҳар туризми масалалари бўйича Глобал Саммит биринчи марта Нур-Султонда ўтади. Тадбир 9 октябрдан 12 октябргача давом этади. Тадбир ташкилотчилари - пойтахт ҳокимлиги ва БМТ умумжаҳон туризм ташкилоти. Анжуманга жаҳоннинг 30 давлатидан 700 дан зиёд делегат ташриф буюриши кутиляпти. Дастурга биноан барқарор ривожланиш, шаҳар бошқаруви, инновациялар ва технологиялар, шунингдек,  туризмнинг долзарб трендлари муҳокама қилинади. Учрашувлар якунида саммит декларацияси имзоланади.

ХЕЛЕНА МАХУАС, «ASTANA CONVERSATION BUREAU» ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Глобал саммитнинг асосий мавзуси - «Ақлли шаҳарлар – ақлли йўналишлар». Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари экспертлари, улар қаторида турли шаҳарлар, компаниялар, туристик ташкилотлар вакиллари ҳам бор, «ақлли» шаҳарлар қандай шаклда туристик йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, туризм саноатининг бугунги кундаги мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида қандай ёрдам бериши мумкинлигини муҳокама қилади. Айни вақтда, бу – Қозоғистон ва Қозоғистон пойтахти туристик потенциалини меҳмонларга намойиш қилиш учун яхши имконият бўлади, деб ўйлаймиз.

Фото: akipress.com