Қозоғистонликлар “Kyiv media week”да иштирок этмоқда

Қозоғистонликлар “Kyiv media week”да иштирок этмоқда

Келгуси йилдан бошлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган сериаллар сони бир неча марта ошади. 9-марта ташкил этилган Kyiv Media Week саҳнасида мамлакатимиз продакшн-студиялари раҳбарлари шундай баёнот берди. Бу анжуман Марказий ва Шарқий Европадаги энг йирик тадбирлардан бири. Жорий йилда Украина пойтахтига МДҲ давлатлари, Европа, АҚШ, Осиё, Африкадан 800 дан ортиқ эксперт етиб келди. Жами 37 давлат вакили иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, Kyiv Media Week замонавий технологиялар ва трендлар, теле ва кино саноатида креатив ёндашувлар ва янги, самарали бизнес-моделларни жорий этишга бағишланди. 

ВИКТОРИЯ ЯРМОЩУК, KYIV MEDIA WEEK ТАШКИЛОТЧИСИ:

- Биз жорий йилда кундалик ҳаётимизни саноатдан бошқа жабҳада ҳам ўзгартирадиган янги технологиялар тўғрисида кўп гапиряпмиз. Бизда сунъий интеллект, машинавий таълим бўйича маъруза ва тақдимотлар ўтказилди. Блокчейн технологиясидан қандай шаклда контент саноатида фойдаланиш мумкинлиги хусусида гаплашдик.

Kyiv Media Week да теле ва киномаҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари фаол муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Қозоғистон ва Украина ўртасидаги ҳамкорлик бирмунча мустаҳкамланди. Масалан, икки мамлакатнинг биргаликдаги иши натижаси ўлароқ «Қосим» фильми суратга олинди, унда қозоқ миллий қаҳрамони Қосим Қайсенов ҳақида ҳикоя қилинган.

Фото: Facebook