Атирауда “Эзгулик карвони” хайрия ташаббуслари республика танловига ариза қабул қилиш бошланди

Атирауда “Эзгулик карвони” хайрия ташаббуслари республика танловига ариза қабул қилиш бошланди

Атирауда «Эзгулик карвони» хайрия ташаббуслари республика танловида иштирок этиш истагидагиларни рўйхатга олиш бошланди. Бу тадбир жорий йилда иккинчи марта ўтказиляпти. Ташкилотчилар - Қозоғистон Биринчи Президенти жамғармаси, Тадбиркор аёллар ҳамжамияти ва “Хабар” агентлиги. Бу тадбирда иштирок этиш учун номзодлар 29 ноябргача ариза ёзиши мумкин. Шунингдек, бошқа одамлар ёки жамоат ташкилотлари ҳам эзгу ишларни амалга ошираётган ташкилот тўғрисида маълумот бериши мумкин. Ғолиблар келгуси йил февраль ойида, Шукрона куни арафасида аниқланади. Она юртига фаол ва беғараз ёрдам кўрсатганларга махсус мукофотлар берилиши кўзда тутилган.

НУРЛИ АЙТИЕВА, АТИРАУ ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОР АЁЛЛАР ҲАМЖАМИЯТИ РАИСАСИ:

- Ўтган йили танловда 50 одам қатнашган. Улар ичидан энг яхшисини танлаб олиш осон кечмаган. Албатта, Қозоғистонда ҳақиқий ватанпарварлар, фаол фуқаролик позициясини тутганлар, хайрия ишларини ўз яшаш тарзи, деб ҳисобловчилар кўплиги бизни қувонтиради.

Фото: pricom.kz