Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари котибияти йиғилиши бўлиб ўтди

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари еттинчи съезди пойтахтда 2021 йил июнь ойида бўлиб ўтади. 19 мамлакатдан турли конфессиялар вакиллари етиб келган котибиятнинг 18-йиғилишидан кейин шу ҳақда маълум қилинди. Умуман олганда, учрашув қатнашчилари бир қанча масалаларни муҳокама қилдилар. Аввало, 2018 йил октябрида бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари олтинчи съезди якунлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, навбатдаги анжуман кун тартиби кўриб чиқилди. Томонлар галдаги форумни 2021 йил мартида ўтказишни таклифини билдирди. Съезд котибияти раҳбари Дариға Назарбоева ўз нутқи давомида қозоқ халқи ягона майдончага жаҳоннинг барча қисмларидан анъанавий динлар вакилларини жамлаётганига 16 йил бўлганини таъкидлаб ўтди.

ДАРИҒА НАЗАРБОЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕНАТИ РАИСИ:

- Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездини ўтказиш ғояси муаллифи Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевдир. Улкан ядро арсеналидан воз кечиш борасидаги Элбоши ташаббусини энг йирик жаҳон конфессия ва динлари етакчилари  қўллаб-қувватлади. Биринчи Президент жаҳон минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка эришиш йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширган тинчлик ўрнатувчи сифатида тан олинди. Унинг очиқ конфессиялараро мулоқот ўтказиш ғоясини бутун дунё қўллаб-қувватлади.

ДИМИТРИЙ САФОНОВ, РУС ПРАВОСЛАВ ЧЕРКОВИ МОСКВА ПАТРИАРХАТИ ДИНЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ТАШҚИ ЧЕРКОВ АЛОҚАЛАРИ БЎЛИМИ КОТИБИ:

- Бугунги кунда жаҳонда энг нуфузли етакчилар йиғиладиган шунга ўхшаш бирор майдонча мавжуд эмас. Мана, биз билан бирга, бир даврада мусулмон муфтийси, православ пастери, турли эътиқодлар раҳбарлари тўпланар экан, ҳеч қандай душманлик йўқлигини кўрамиз. Бошқа динларга нисбатан босим ўтказиш мумкин эмас. Биз ҳаммамиз биргамиз, биродарлармиз.

Фото: strategy2050.kz