«АХММ суди: бугун ва келажак» китоби нашрдан чиқди

Нур-Султон шаҳрида «АХММ суди: бугун ва келажак» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг муаллифи – “Астана” халқаро молиявий маркази суди раиси Лорд Вульф. Китоб икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда молиявий марказ судини барпо этиш жараёни - 4 йил муқаддам Қозоғистон Биринчи Президенти кўтарган ташаббусдан бошлаб, то 2018 йилда унинг иш бошлагунигача бўлган давр акс этади. Иккинчи қисмида эса мазкур янги ташкилотнинг халқаро миссияси ҳақида фикр юритилган. Нашр инглиз, қозоқ ва рус тилида ёзилган.

ЛОРД ВУЛЬФ, “АСТАНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ СУДИ РАИСИ:

- Ушбу китоб аввало Қозоғистон фуқаролари учун мазкур суд нима учун тузилгани, унинг қандай мақсадлари борлигини кўрсатиб бериш учун  ёзилган. Мен ундаги қайсидир ўринга алоҳида эътибор қаратишни истамасдим, чунки ёзилганлар барчаси муҳим. Китобда, шу билан бирга, келажакда судлар фаолияти қандай бўлиши кераклиги, қандай ривожлана бориши  хусусидаги фикрлар ҳам батафсил ёритилган.

Фото: inform.kz