«Хабар» Агентлиги телебошловчилар танлов-кастингини эълон қилди

«Хабар» Агентлиги телебошловчилар танлов-кастингини эълон қилди

«Хабар» Агентлиги фаолиятида янгиликлар жорий этиш орқали замонга мос ривожланиб бормоқда. Анъаналарига содиқ қолган агентлик бугундан бошлаб инстаграм тармоғи орқали телекўрсатувлар бошловчилари учун кенг кўламли танлов-кастинг эълон қилади. У уч босқичдан иборат. Биринчи босқич бугун, 17 сентябрда бошланди. Иккинчи босқич 7 октябрдан 14 октябргача давом этади. Кастингнинг ҳал қилувчи учинчи босқичи 14-23 октябрда ўтказилади. Лойиҳа бош талаби – даъвогарларнинг балоғат ёшида бўлиши. Унда Инстаграм тармоғида аккаунти бўлган ҳар қандай фуқаро иштирок эта олади.

РИНАТ КЕРТАЕВ, «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ» ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Сафларимизни профессионаллар, медиа соҳасида, журналистикада ишлаб юрган мутахассислар билан тўлдириш жараёнини ижтимоий лойиҳа сифатида, яшаш жойи, вилоятидан қатъи назар кастинг шаклида ўтказиш ғояси туғилди. Иштирокчилар кўркам ва хушбичимлиги, дунёқараши кенг ва билими чуқур бўлиши асосий критерийлар саналади.