2020 йил Қозоғистонда Кўнгиллилар йили

2020 йил Қозоғистонда Кўнгиллилар йили

Қозоғистон кўнгиллилар ҳаракати ривожланишнинг янги босқичига чиқяпти. Эслатиб ўтамиз, 2020 йил Қозоғистонда Кўнгиллилар йили, деб эълон қилинган. Давлатимиз раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз Мактубида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда волонтёрлар ролини алоҳида таъкидлаб ўтган. Масалан, Чимкент шаҳридаги ёшлар маркази қошида ташкил этилган волонтёрлар клуби 2010 йилдан бери фаолият юритиб келади. Шаҳардаги деярли бирорта ҳам тадбир улар иштирокисиз ўтмайди.

БИБОЛ ЖАҚИПБАЕВ, ВОЛОНТЁР:

– Волонтёрлик нима дегани? Бу жамоатчиликка беғараз ёрдам бериш дегани. Бу билан сен биринчи навбатда ўзингга ёрдам берасан. Чимкентлик кўнгиллилар орасида ёшлар кўпчилик, улар 80-90 фоизни ташкил этади. Волонтёрлар ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр.

Туркистон вилоятида таҳсил олаётган талабаларнинг учдан бир қисми кўнгиллилар ҳаракати юмушлари билан банд. Улар ёрдами туфайли турли йўналишлар бўйича ўнлаб лойиҳалар амалга оширилди ва хайрия акциялари ўтказилди.

ЕРГЕНТАЙ КОШКЕНБАЕВ, АРИС ТУМАНИ ФАХРИЙЛАР КЕНГАШИ РАИСИ:

Волонтёрлар – фаол ҳаёт позициясига эга бўлган, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар. Ёшларда аниқ белгиланган фуқаролик позицияси ва ватанпарварлик бўлиши керак. Волонтёрлик – ёшларга мослашиш ва жамиятни безовта қилаётган муаммоларга бефарқ бўлмаслик, ҳатто одамларга ёрдам қўлини чўзиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга ғоя ва лойиҳаларни илгари суриш имконини берувчи платформа.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилда минтақада кўнгиллилар ёрдами туфайли 15 миллион тенгелик лойиҳа амалга оширишга муваффақ бўлинди. Энди йил охиригача Туркистон вилоятида фаоллар сонини 10 минг нафарга етказиш режа қилинган.

Фото: turkystan.kz