Пойтахтда «Astana Media Week 2019» форуми иш бошлади

Пойтахтда «Astana Media Week 2019» форуми иш бошлади

Пойтахтда «Astana Media Week 2019» форуми иш бошлади. Унда анъанавий равишда медиа-саноат вакиллари иштирок этиб, оммавий ахборот соҳасидаги сўнгги тенденцияларни тақдим этади. Реклама соҳаси экспертлари ҳам ўз қарашларини намойиш этади. Таъкидлаймиз, тадбирда 2 мингдан зиёд қатнашчи жам бўлди. Улар Қозоғистон, Туркия, Россия, Беларусь ва Ўзбекистондаги теле ва радиоканаллар, продакшн-студиялар вакиллари. Улар учун маҳаллий ва хорижий қалам усталарининг мастер-класс ва тренинглари ташкил этилади. Тадбир уч кун давом этади, бу Марказий Осиёдаги йирик кузги медиа-тадбирдир.

 ДАУРЕН АБАЕВ, ҚР АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

– Медиасоҳа ижтимоий фикр шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Бугун ОАВ олдида улкан вазифалар турибди. Миллат Етакчиси – Элбоши бошлаб берган, ҳозирда президент Тўқаев давом эттираётган маънавий янгиланиш борасидаги ислоҳотлар рўёби учун жамоатчиликни жалб этиш керак. Astana Media Week” асосий мақсади медиа-саноат кишилари билан танишув ва ғоя алмашув. Биз медиасоҳани имкон қадар ривожлантиришга интиламиз, чунки бу асосий мақсад – медиасаводхонликни ошириш ва маданиятни шакллантириш билан боғлиқ.

Фото: egemen.kz