ЕХҲТ миллатлараро тотувликнинг Қозоғистон моделини ўрганмоқда

ЕХҲТ миллатлараро тотувликнинг Қозоғистон моделини ўрганмоқда

“Ранг-барангликда ҳамжиҳатлик”. ЕХҲТ миллатлараро тотувликнинг Қозоғистон моделини ўрганмоқда. Экспертлар фикрига кўра, ушбу йўналишда мамлакатимизнинг муваффақиятли тажрибаси халқаро ҳамжамият учун жуда муҳим. ҚХА вакилларининг майда элатлар ишлари бўйича ЕХҲТ олий комиссари Ламберто Заньер билан учрашувида жамоат ҳамжиҳатлиги қозоқ модели, шунингдек, ўзига хос ташкилот - Қозоғистон Халқ Ассамблеяси аҳамияти ҳақида айтиб ўтилди. Хорижлик меҳмонлар Нур-Султондаги Дўстлик уйи фаолияти билан ҳам танишди. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ассамблея мингдан ортиқ этномаданий ташкилотни ўзида бирлаштиради.

ЛАМБЕРТО ЗАНЬЕР, ЕХҲТ МАЙДА ЭЛАТЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИЙ КОМИССАРИ:

– Миллатлараро ҳамжиҳатликнинг муваффақиятли моделлари ҳозирда жуда муҳим, чунки бу моделлар халқаро ҳамжамият низоларга қарши тура олишида ёрдам беради ва жамият барқарорлигини оширади. ЕХҲТ тадбирларида Қозоғистон Халқ Ассамблеяси вакилларининг фаол иштирокини ҳам таъкидлаш жоиз, ҚХА делегацияси ҳам катта жонбозлик кўрсатди.

АЙГУЛ САДВАҚАСОВА, ҚР ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА МИЛЛАТЛАР ВА ДИНЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА МАРКАЗ РАҲБАРИ:

- Қозоғистон модели бу нуфузли ташкилотга тақдим этилган ва у ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. У бир пайтлар БМТда ҳам тақдим этилган. Ўз вақтида Кофи Аннан Қозоғистон Халқ Ассамблеяси ҳақида ўз фикрини билдирган. Барча муносабатларни ривожлантириш асосида аввало қадриятлараро алоқа ётади ва айни шу муносабатлар Қозоғистондаги турли этник гуруҳлар вакилларини ўзаро боғлаб туради.

Фото: Хабар 24