“Қозоқ поэзиясининг инжу-маржонлари” қозоқ поэзияси антологияси тақдимоти бўлиб ўтди

«Қозоқ поэзиясининг инжу-маржонлари». Қозоғистон пойтахтида қозоқ поэзияси антологияси тақдимоти бўлиб ўтди. Унга Мағжан Жумабаев, Муқағали Мақатаев, Иляс Жансуғуров, Ўлжас Сулаймонов ва бошқа улар каби машҳур ва таниқли ҳамюртларимиз асарлари киритилган. Жами минг нусхада чоп этилган бу тўплам «Маънавий янгиланиш» дастури доирасида дунёга келди.

АЛИБЕК АСҚАРОВ, ЁЗУВЧИ, «ТИЛАЗИНА» ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ:

- Бу ғоя Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга тегишли. Унинг топшириғига кўра тўпламни яратишга киришдик. Қисқа муддатда ишчи гуруҳ тузилди, аввалига 30 муаллиф асарлари таклиф қилинди, Давлат раҳбари улар орасидан 13 тасини ажратиб олди. Умуман олганда, энг аввал, биринчи навбатда қозоқ поэзияси шоҳсупасида турган Мағжан Жумабаев, Қосим Аманжўлов ва Муқағали Мақатаев исми-шарифи айтилди. Шунингдек, рўйхатга Ўлжас Сулаймонов ва Мухтор Шохонов номи киритилди. Тўпламдаги шоирларнинг 11 нафари, афсуски, орамизда йўқ.

Тақдимот маросимида Қозоғистоннинг етакчи нашриётлари вакиллари, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адабиётчилар, шунингдек, таниқли фан-санъат арбоблари иштирок этди.

МУРАТ АВЕЗОВ, МАДАНИЯТШУНОС, ЖАМОАТ АРБОБИ:

- Тўпламга танлаб олганларнинг диди яхшилиги сезилиб турибди. Ўйлайманки, ундан яхши таржима учун асос сифатида фойдаланиш мумкин. Поэзиямизнинг энг яхши асарлари бошқа тилларга ўгириш учун таржимонларга тақдим этиш учун танлаб олингандек туюлди. Мен, барчамизда бўлгани каби, бу жараён тобора кенгайиб боришига, чуқурлашишига, давом этишига умид қиламан. Шеъриятимиз бугунги ўқувчилар, келажак авлод қаршисида рўй-рост қад ростлашини истайман. Зеро, буюк ва сермазмун поэзия асрлар қаъридан бугунги кунгача бўлган авлодларни боғловчи ришталардан бири.  

Экспертлар айтишича, қозоқ поэзиясини тарғиб қилиш ва оммалаштириш миллий ўзликни қарор топтириш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги маънавий имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фото: kazaknews.kz