“Эзгулик карвони” республика танлови ўтказилмоқда

Қозоғистонда хайрия ғояларини оммалаштириш ва фаол фуқаролик позициясини ривожлантириш. Мамлакатда “Эзгулик карвони” иккинчи республика танлов-акцияси иш бошлади. Унинг ишида мамлакатимиз ижтимоий ва жамоат муаммоларини ҳал этишга ҳисса қўшган жисмоний ва ҳуқуқий шахслар қатнашиши мумкин.

ИГОРЬ РОГОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ЭЛБОШИ ЖАМҒАРМАСИ ИЖРОИЯ РАИСИ  ЎРИНБОСАРИ:

 - Бизнинг вазифа – шундай одамларни аниқлаш ва кўрсатиш. Улардан кўпчилиги хайрия ишларини махфий, камтарлик билан амалга оширади, кўпчиликдан ажралиб туришни истамайди, аммо биз айнан шундай одамларни халққа кўрсатишимиз, улар ҳақида ҳикоя қилишимиз зарур, деб ҳисоблаймиз. Ўтган йили шу каби танловни муваффақиятли ўтказгандик. Ўшанда биз 97 нафар шундай кишини аниқлай олгандик. Аммо беғараз ёрдам бераётган, ҳамиша кўмаклашишга тайёр инсонлар, албатта, жуда кўп. Биз 8 нафарини алоҳида кўрсатиб ўтгандик.

Таъкидлаш жоизки, танлов, ўтган йили бўлгани каби, “Хабар” агентлиги ахборот кўмаги билан амалга оширилади. Унинг натижалари 2020 йил февралида эълон қилинади. Совриндорлар бешта махсус номинация бўйича белгиланади.

РАУШАН САРСЕМБАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН ТАДБИРКОР АЁЛЛАРИ ҲАМЖАМИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Жойларда ишчи гуруҳлар тузилади, уларга минтақаларда фаолият юритаётган  Қозоғистон тадбиркор аёллари ҳамжамияти аъзолари, ички сиёсат бўлими вакиллари, сиёсатчилар, журналистлар киритилади. Улар биргаликда бешта номинация бўйича ўзлари муносиб деб ҳисоблаган номзодларни тақдим этадилар ва кўрсатадилар.

Фото: presidentfoundation.kz