Қозоғистонда Конституция куни нишонламоқда

Қозоғистонда Конституция куни нишонламоқда

Қозоғистонда Конституция куни нишонланяпти. Мамлакатимизнинг бош қомуси 1995 йил 30 август куни умуммиллий референдум асосида қабул қилинган. Конституциянинг биринчи бандида Қозоғистон демократик, дунёвий, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат деб сифатланган. Ундаги олий қадрият - инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинлиги. Мамлакат фуқаролари Конституция лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этган. Шу жумладан, 33 мингтача жамоавий муҳокама амалга оширилган ва уларда 3 миллион нафардан кўпроқ фуқаро қатнашган. Мустақил Қозоғистон эришган барча ютуқлар Асосий Қонун руҳияти ва мазмунига асосланган, дейди экспертлар.

ЖАҚСИЛИҚ САБИТОВ, СИЁСАТШУНОС:

- Конституциямизнинг асосий ютуғи шуки, 90-йилларда амалда мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги сақлаб қолинди. Ўша даврларда шаклланган воқеликка, Совет Иттифоқи ҳудудини синчиклаб ўрганган Ғарб ва Американинг етакчи сиёсатшунослари башоратларига назар солсак, Қозоғистонда этно-лингвистик турли-туманлик жуда катта бўлгани боис таҳликалар кам эмасди. Аммо биз миллатлараро муносабатларда эҳтиёткорона иш юритганимиз, сиёсатдаги самарали фаолият ҳамда давлат ҳаётини белгилаб берган Конституция сиёсий ландшафтни тартибга солиб тургани туфайли вазифамизни тўла-тўкис уддалай олдик - ҳудудий яхлитликни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик.